Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

29 Апрель 2025

Давлат активлари агентлигида талабалар ва тизим ёшлари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” ва “Икки авлод учрашуви” ўтказилди

Жорий йил 28 апрель куни Давлат активларини бошқариш агентлиги биносида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “корпоратив бошқарув” таълим йўналиши талабалари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” ва “Икки авлод учрашуви” ташкил қилинди.

Тармоқлар ва соҳалар кесимида мулоқотни ўрнатиш ҳамда соҳага оид таълим муассасалари билан тизимли ҳамкорлик қилиш ҳамда иқтисодиёт ва молия йўналиши талаба ёшларининг қизиқишларини рўёбга чиқариш мақсадида, талабалар Давлат активлари агентлигининг Ситуацион маркази, кутубхонаси, Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” АЖ фаолияти, аукцион  жараёнлари билан яқиндан танишди.

Бундан сўнг Давлат активлари агентлиги Фахрийлар Кенгаши, Ёшлар парламенти аъзолари, талаба ёшлар ва Агентлик ёш раҳбар ходимлари ва тизим ёшлари иштирокида Икки авлод учрашуви” тадбири ўрин олди.

Тадбир давомида Давлат активлари агентлигининг бир қатор ёш ходимлари ўз маърузалари билан ҳам иштирок этди ва ўзининг тажрибаси ва ёшларга яратилган шароитлар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, талабаларга Агентлик тарихи, мулкдорлар синфини шаклланиши, шунингдек, ҳозирги кунда Агентлик томонидан хусусийлаштириш ва давлат мулкини бошқариш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Учрашув сўнгида, иштирокчилар учун “Тафаккур” интелектуал ўйини ўтказилди ва ёшларнинг Агентлик фаолияти бўйича саволлари ва таклифлари эшитилди.

131 Чоп этиш